Жамият | 14:16 / 28.12.2021
1901
1 дақиқада ўқилади

Оқдарёдаги ошхонада газ баллони портлаши оқибатида куйган аёл вафот этди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган ошхонада газ баллони портлаши оқибатида куйиш жароҳатини олган аёл вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Иллюстратив фото

Жорий йил 19 декабр куни Оқдарё туманида жойлашган ошхонада иккита газ баллони портлаган. Оқибатда ошхонанинг тахминан 40 метр квадрат майдони шифт қисми ва жиҳозлар ёнган. Бундан ташқари 10 киши турли даражада тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганди.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, куйиш жароҳатларини олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётган аёл вафот этган.

Кейинчалик ошхонада суюлтирилган газ баллони яхши ёнсин деб чўғ устига қўйиб ёқилгани тахмин қилинганди.

Маълумот учун, Оқдарёдаги портлаш юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид