Ўзбекистон | 13:13 / 30.12.2021
11441
1 дақиқада ўқилади

Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенати кенгашининг 2021 йил 28 декабрдаги қарорига мувофиқ Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Ф.Арзиев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлайди. Вазирлик марказий аппарати ҳамда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида катта тажриба тўплаган.

У 2014-2017 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси маслаҳатчиси, 2017-2020 йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистон ва Бангладешдаги элчиси бўлган.

Фарҳод Арзиев 2020-2021 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Бахтиёр Саидов 17 ноябрь куни халқ таълими вазири лавозимига тайинланган эди.

Мавзуга оид