Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ҳукумати эмланмаган фуқароларни хорижга чиқармасликка қарор қилди
Фақат саломатлиги туфайли вакцина ололмайдиганлар, «гуманитар ҳолатлар» ва даволанишга кетаётган фуқароларга истисно тариқасида четга чиқишга рухсат берилади.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларнинг хорижга чиқишини тақиқлайди. Бу ҳақда WAM агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, тақиқ 10 январдан кучга киради.
Ҳукумат дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабабли ана шундай қарор қабул қилди. Фақат саломатлиги туфайли вакцина ололмайдиганлар, «гуманитар ҳолатлар» ва даволанишга кетаётган фуқароларга истисно тариқасида четга чиқишга рухсат берилади.
Ўтган суткада БААда 2426 кишида коронавирус аниқланган, икки нафар бемор вафот этган. Пандемия бошидан буён 762 мингта ҳолат аниқланган, 2164 киши касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025