Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги иқтисодий кенгаш тузилади
Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляция даражасини босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш режалаштирилмоқда.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, халқаро молия институтлари билан биргаликда келгуси 5 йил учун бир нечта сценарийли макроиқтисодий прогноз (макромодель) ишлаб чиқилади. Бунда:
- ялпи ички маҳсулотни 100 млрд АҚШ долларига етказиш ва аҳоли даромадларининг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
- таркибий ислоҳотларни амалга оширишда иқтисодиётга таъсирини баҳолаш;
- иқтисодий ўсиш учун зарур бўлган энергия манбалари билан таъминлаш;
- ташқи бозорлардаги ўзгаришларни прогнозлаштириш ва иқтисодий ўсишга ташқи омиллар таъсирини юмшатиш;
- ҳудудлар ва тармоқларнинг иқтисодий ўсишдаги ҳиссасини аниқлаш орқали “ўсиш нуқталари”ни белгилаш;
- барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда тавсиялар ва асосий макроиқтисодий йўналишлар бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқиш назарда тутилади.
2023-2025 йиллар учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳам ишлаб чиқилади. Бунда:
- иқтисодий ўсиш даражасининг ўртача 6,5 фоиздан юқори бўлиши;
- инфляциянинг 2024 йилдан 5 фоиз таргет кўрсаткичи даражасида ушлаб туриш;
- пул-кредит, бюджет-солиқ сиёсатлари ва таркибий ислоҳотларни ўзаро мувофиқлаштириш;
- ҳудудларнинг мувозанатлашган ривожланиши ва ишлаб чиқариш қувватларини самарали жойлаштиришни таъминлаш мўлжалланган.
Шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича иқтисодий кенгаш тузилади ва унга:
- макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туриш мақсадида пул-кредит, фискал ва таркибий ислоҳотларни такомиллаштириш;
- инфляциянинг асосий омилларини таҳлил қилган ҳолда, нарх-навонинг ошишини олдини олиш чораларини белгилаш;
- давлат инвестицияларининг самарали амалга оширилиши бўйича чоралар белгилаш вазифалари юкланади.
Инфляциянинг монетар омилларини пасайтириш ҳисобига доимий инфляцион мақсадга (таргет) эришиш бўйича чоралар кўрилади. Бунда:
- қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш, шу жумладан, иқтисодиётга кредит қўйилмалари ўсиш суръатини (16-18 фоиз) ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиш суръатлари билан мутаносиб бўлиши;
- пул-бозоридаги операциялар бўйича 2-3 фоизлик реал ижобий фоиз ставкалари шаклланишини таъминлаш;
- Марказий банкнинг пул-кредит инструментларининг инфляцияга таъсирини кучайтириш;
- иқтисодиётда инфляцион кутилмаларни пасайтиришга қаратилган коммуникация сиёсатини такомиллаштириш кўзда тутилади.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
22:51 / 03.05.2025