Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон армиясидаги қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника хатловдан ўтказилади
2022-2026 йилларда қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Хусусан, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни хатловдан ўтказиш ва уларга бўлган зарурат миқдорни аниқлаш кўзда тутилмоқда. Жаҳон бозоридаги мавжуд замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар ўрганилади.
Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги тизимида геральдика ишларини самарали йўлга қўйиш ҳам мўлжалланган.
Мудофаа вазирлигининг геральдика ишлари ҳажми аниқланади ва ушбу йўналишда хорижий тажриба ўрганилади. Мудофаа вазирлигининг Геральдика кенгаши тузилади, унинг вазифалари белгиланади ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги қўшинларида раҳбар лавозимларига кадрлар захирасини яратиш тизими ривожлантирилади.
Қўшинларнинг раҳбар лавозимларида хизмат қиладиган ҳарбий хизматчилар учун малака талаблари замон талабларига мос равишда ишлаб чиқилади. Қўшинларнинг раҳбар лавозимларига номзодларни танлаш, кадрлар захирасини яратиш, уларни мақсадли равишда тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
13:20 / 21.05.2025
ОАВ: Уруш бошидан бери Россия армиясидан 49 минг киши қочган бўлиши мумкин
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025