Ўзбекистон | 18:46 / 06.01.2022
9307
2 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни бекор қилди

Uzbekistan Airways 13 январгача Олмаота, Ақтўбе ва Ақтауга режалаштирилган парвозларни бекор қилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарларидан Қозоғистон вилоятларига парвозлар бекор қилинди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизмати хабар қилишича, 8 январдан 13 январгача режалаштирилган 5та рейс бекор қилинган.

  • HY761/762/763/764 «Тошкент — Олмаота — Тошкент»;
  • HY767/768 «Самарқанд — Олмаота — Самарқанд»;
  • HY9729/9730 «Нукус — Ақтўбе — Нукус»;
  • HY9725/9726 «Урганч — Ақтау — Урганч»;
  • HY9727/9728 «Нукус — Ақтау — Нукус».

Парвозлар самолётлар етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра қолдирилган.

Бекор бўлган парвоз йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

«Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади хабарда.

  • Uzbekistan Airways 5 январь куни дастлаб Ақтауга мунтазам парвозларни бекор қиганди. Кейинроқ Олмаота ва Ақтўбега режалаштирилган парвозлар ҳам бекор бўлди.
  • Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау области Жанаўзен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи икки бараварга (60 тенгедан 120 тенгега) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқишди ва кейинги кунларда намойишлар бутун мамлакат бўйлаб ёйилди.

Мавзуга оид