Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда ўзбек миллий маданий марказлари сони кўпайтирилади
Хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш режалаштирилмоқда.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, хорижда ўзбек миллий маданий марказлари (жамиятлари) сонини кўпайтириш ҳамда улар қошида “Ўзбек тили ва маданияти” курслари, “Ўзбек якшанба мактаблари”ни ташкил этишда кўмаклашиш мўлжалланган.
Шунингдек, мамлакатда яшаб, фаолият юритган буюк аждодлар, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналари тўғрисида ўзбек ва чет тилларида мазмун жиҳатидан бой ва таъсирчан қисқа метражли видеороликлар ва бошқа кўринишдаги ахборот материалларини тайёрлаш ва хорижий ОАВ, интернет тармоғида кенг ёритиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, хориждаги ватандошлар ўртасида “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” ҳамда бошқа мавзуларда онлайн викториналар ташкил этилади.
Ватандошлар истиқомат қилаётган давлатларда миллий байрамлар муносабати билан маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмак кўрсатилади.
Мавзуга оид
12:44 / 08.05.2025
Мисрда ўзбек тили грамматикасини ўрганиш бўйича дарслик яратилди
18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади
17:06 / 17.04.2025
Сирдарёлик раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этгани маълум бўлди
16:11 / 17.04.2025