Фурқат туманида босқинчилар қўлга олинди
Аёл ва унинг вояга етмаган қизига ошхона пичоғи билан ҳужум қилиб уйидаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Фурқат туманида 5 январь куни соат 21:30 ларда Р.С., С.С ва И.Б. исмли шахслар ниқобланган ҳолда пичоқ ва скотч билан қуролланиб “Истиқлол” МФЙда яшовчи Х.М. (аёл)нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда киришади.
Аёл ва унинг вояга етмаган қизига ошхона пичоғи билан ҳужум қилиб, танасининг турли жойларига қўллари билан уриб, қўл, оёқ ва оғиз соҳаларини скотчлаб, Х.М.нинг 3 000 000 сўмлик бир жуфт тилла-тақинчоқларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида, туман ИИБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Р.С., С.С. ва Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Аввалроқ Бешариқ туманида клиникага тегишли дўконга ўғриликка тушган шахс раста тортмасида бўлган 300 АҚШ доллари ва 1 100 000 сўм пулларини ўғрилаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
18:33 / 27.04.2024
Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди
11:54 / 30.03.2024
Тошкент вилоятида босқинчилик ва одам ўғирлашни режалаштирган жиноий гуруҳ ушланди
10:16 / 27.01.2024