Ўзбекистон | 20:59 / 11.01.2022
5129
2 дақиқада ўқилади
Пойтахтнинг 2022 йилги бюджети 6,04 трлн сўм
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан 2022 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2022 йил учун пойтахт ва унинг туманлари маҳаллий бюджетлари жами 6 трлн 44 млрд сўм, шу жумладан, Тошкент шаҳар бюджети – 4,4 трлн сўм, туманлар бюджетлари – 1,6 трлн сўм миқдорида тасдиқланди.
Тошкент шаҳрининг иқтисодий кўрсаткичлари прогнозига кўра:
- ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) – 120 млрд сўм;
- ЯҲМ ўсиш суръати – 7,5%;
- саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати – 6,3%;
- хизмат кўрсатиш соҳаси ўсиш суръати – 30,1%.
Пойтахт бюджети даромадларининг асосий манбалари қуйидагича белгиланди:
- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ – 728,8 млрд сўм;
- айланмадан олинадиган солиқ – 586,8 млрд сўм;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи – 567,7 млрд сўм;
- давлат божи – 513,9 млрд сўм;
- бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ – 374,4 млрд сўм
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 373,3 млрд сўм.