Қорақалпоғистонда қўрқитиш йўли билан пул талаб қилган шахс қўлга олинди
Воқеа 5 январ куни соат 19:00ларда Амударё туманида юз берган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, туманнинг “Тош қалъа” МФЙда яшовчи 34 ёшли Ж.Д. қариндошига тегишли бўлган фермер хўжалигида иш бошқарувчи бўлиб ишлайдиган 60 ёшли X.X.нинг иш фаолиятидан камчилик топиб, юқори турувчи ташкилотларга шикоят қилиш билан қўрқитиб, бошқа бир фуқаро орқали товламачилик йўли билан 3 млн сўм пул талаб қилган. Шундан 2 млн сўм пулларни олган вақтида Амударё тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳолат юзасидан Амударё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра ҳар бир фуқаронинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади, дейилади расмий хабарда.
Бундан олдин 2021 йилда Қорақалпоғистонда 104 та коррупцион ҳолат кузатилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:36 / 13.06.2024
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
15:48 / 07.03.2024
Қашқадарёда уч блогер ҳибсга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
14:37 / 03.02.2024
Тошкентда фоизга пул бериб, қарздорларнинг уй-жойларини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди
09:05 / 21.01.2024