Ўзбекистон | 21:36 / 13.06.2024
12634
1 дақиқада ўқилади

Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди 

У фуқарога тегишли сирни фош қилмаслик учун iPhone 15 Pro Max қимматбаҳо телефонини талаб қилган. 

Фото: karakalpakstan.uz

Қорақалпоғистонда фуқарога тегишли сирни фош қилиб, мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда уни жавобгар қилмоқчи бўлган ИИБ мулозими қўлга олинди.

Республика Вазирлар Кенгаши сайтида хабар қилинишича, Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари бу ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига фуқародан iPhone 15 Pro Max қимматбаҳо телефонини талаб қилган. Унинг исми шарифи хабарда келтирилмаган, аммо унвони майор экани айтилмоқда.

Шундан сўнг, фуқаро ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилиб, мулозимга қонуний чора кўришни сўраган.

ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари iPhone 15 Pro Max телефонини фуқародан олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид