Ўзбекистон | 12:23 / 13.01.2022
1903
1 дақиқада ўқилади

Ургутда 65 минг долларга ер сотаётган фермер қўлга олинди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Самарқанд вилояти Ургут туманида 65 минг долларга ер сотаётган фермер хўжалиги раҳбари ушланган.

Маълум қилинишича, Ургут туманида фаолият олиб бораётган фермер, 1976 йилда туғилган Ж.Қ. ўзига тегишли фермер хўжалигининг 50 сотих лалми ер майдонини яқин алоқачиси Б.А. орқали маҳаллий фуқарога 65 минг АҚШ долларига сотишга келишган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда 11 январь куни Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда фермер юқоридаги келишилган маблағдан 30 000 долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид