Бўстонлиқда 72 сотих ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
ДХХ томонидан Бўстонлиқ туманида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Бўстонлиқ туманида яшовчи 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда, мазкур туман ҳокимлиги томонидан боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган ширкатнинг 2 нафар аъзосига дала ҳовли қуриш мақсадида ажратиб берилган 20 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ўзини гўёки ушбу ер участкасининг эгаси деб таништирган фуқаро ҳам ер майдонини харидор номига ўтказиб бериш эвазига ушбу 230 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Бўстонлиқ туманида қайд этилган яна бир ҳолатда фуқаро ўзининг қариндошига туман ҳокимлигининг 2008 йилдаги қарорига асосан Чирчиқ дарёсининг муҳофаза зонасидан ободонлаштириш ҳамда қайиқлар тўхташ жойи барпо этиш учун ажратиб берилган 36 сотих ер майдонини 150 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шунингдек, кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи шахс ўзганинг ишончига кириб, унга Бўстонлиқ туманида жойлашган ва 8 нафар фуқарога тегишли бўлган 72,6 сотих нотурар ер майдонининг ҳар бир сотихини 14 900 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 1 млн 81 минг 740 АҚШ долларига сотишга келишишади.
Шунингдек, мансабдор танишлари орқали ушбу ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб, у ерда кўп қаватли уй қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 110 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:13 / 31.03.2025
Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди

10:55 / 27.03.2025
Давлат захирасидаги 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

10:09 / 25.03.2025