Ўзбекистон | 07:44 / 14.01.2022
2817
1 дақиқада ўқилади

Президент «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзолади

"Гидрометеорология фаолияти тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, қонун билан гидрометеорология фаолиятини тартибга солиш тартиби белгиланди. 

Гидрометеорология хизмати ушбу фаолиятдаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Гидрометеорологик ахборот (атроф табиий муҳит ҳолатининг кузатувлари натижалари) очиқ ва ишончли бўлиши керак.

Гидрометеорология хизмати давлат органларини, жисмоний ва юридик шахсларни иқлим ўзгариши, атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.

Бунда умумий гидрометеорологик ва тезкор гидрометеорологик ахборотлар Гидрометеорология хизматининг расмий веб-сайтига ва очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид