Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида янги қурилган ИЭС қувват узатишни бошлади
Тошкент вилоятидаги қуввати 240 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси республиканинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қурилган, қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига илк кучланиш берилган эди.
Мазкур электр станция кеча, 2022 йил 14 январь куни соат 11:15 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 290 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди. Мазкур электр станция “Aksa Enerji” компанияси томонидан республикада ишга туширилган иккинчи ИЭС ҳисобланиб, биринчиси жорий йилнинг 11 январь куни Бухоро вилоятида (қуввати 270 МВт) ишга туширилганди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025