Ўзбекистон | 09:22 / 20.01.2022
1062
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда “Трамадол” психотроп дорисини олиб юрган шахс ушланди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан “Трамадол” психотроп дорисини олиб юрган йўловчини ушланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 17 январь куни соат 18:10 ларда, Самарқанд шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Холмуродов ва И.Жўраев томонидан, Термиз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Matiz машинаси тўхтатиб текширилган.

Текширув давомида машина йўловчиси, 1967 йилда туғилган Т.А. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокида текшириб кўрилганда Т.А.нинг ёнидан 112 дона "Трамадол" психотроп дори воситалари топилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.А. ва аниқланган дори воситалари Самарқанд шаҳар ИИБга топширилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид