Ўзбекистон | 07:53 / 26.01.2022
2979
1 дақиқада ўқилади

«Афросиёб» поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади

“Афросиёб” поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши темир йўл вокзалларида электр таъминоти қайта тиклангани боис, 2022 йил 26 январдан “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 765-сонли ҳамда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳар куни ҳаракатланадиган:

  • соат 07:00 даги 764-сонли; 
  • соат 07:28 даги 762-сонли;
  • соат 08:00 даги 760-сонли;
  • соат 08:30 даги 770-сонли “Афросиёб” поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.   

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид