Ўзбекистон | 21:38 / 31.01.2022
10481
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида дарахт кесилди. Зарар 118 млн 705 минг сўм

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Эйвалик ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда бир дона қимматбаҳо дарахт – қайрағоч кесилиши билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Мазкур тадбир давомида яна 5 та қайрағоч дарахти кесилишдан сақлаб қолинди.

Қайд этилишича, дарахт кесган шахсларга нисбатан МЖтК 79-модда 1-қисми билан 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда ўсимлик дунёсига 118 млн 705 минг сўм зарар ҳисобланди.

Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда. Ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар эҳтиёт чораси сифатида ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар вақтинчалик Оҳангарон тумани ИИБда ушлаб турилибди.

Эслатиб ўтамиз, дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий эълон қилинган.

Мавзуга оид