Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Арал самали"га янги мураббийлар келмоқда. Футболчилар ойлик маошини очиқлади
Янги мавсумда Ўзбекистон Про лигасида ўйинларини давом эттирадиган Нукус шаҳрининг "Арал самали" жамоасига янги мураббий келмоқда. Бу ҳақда Нукус шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Клуб директорлигига яқинда тайинланган Исламбек Сейтназаровнинг айтишича, жамоага хориждан мураббийлар келмоқда.
"Про лиганинг 2022 йилги мавсумига тайёргарлик бошланди. Янги мавсумда ўтган мавсумдагидан яхшироқ натижа кўрсатишни режа қилганмиз. Клубга хориждан мураббийлар келиши кутилмоқда. Бир неча кундан кейин янги мураббийлар жамоада иш бошлайди. Ҳозирча уларнинг исмларини айтолмаймиз. Бу йил яхши натижа кўрсатамиз" дейди “Арал самали” клуби директори Исламбек Сейтназаров.
"Арал самали"да 2019 йилдан бери фаолият олиб бораётган ҳимоячининг сўзларига кўра, унинг жамоадаги ойлик маоши 2-3 млн сўм атрофида. Унинг таъкидлашича, ҳар бир ғалабали ўйин учун футболчиларга шу миқдорда бонуслар берилади.
Маълумот учун, нукусликларни ортда қолган мавсумда Темур Турдиев бош мураббий сифатида майдонга олиб чиқаётганди. Унинг мураббийлар штабида бор ёки йўқлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Бундан олдинроқ «Арал самали» устози Темур Турдиев Жўқарғи Кенгес Раиси Мурат Камалов клубни қўллаб-қувватлашга ваъда бергани ҳақида гапирганди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги мавсумда “Арал самали” Про лигада энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлганди.
Мавзуга оид
14:29 / 07.10.2021
«Орол» клуби Про лигадаги иштирокини тўхтатиши мумкин. Бу клуб бир йил олдин лигага олиб чиқилган ва Суперлигага ўтиши кутилганди
14:45 / 26.04.2021
Volkswagen бренди Про лига расмий ҳомийсига айланди
19:22 / 05.12.2020
Фарғона вилояти ҳокими «Нефтчи»да йиғилиш ўтказди. Клуб бош мураббийи истеъфога чиқарилди
16:49 / 03.12.2020