Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилади
Жорий йил 1 февраль куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, қонун билан Меҳнат, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига ҳамда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш кўзда тутилаётгани қайд этилди, бу илгари 3 йил эди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдори оширилиши хабар берилганди.
2023 йил 1 январидан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақи максимал миқдорининг 12 баробаридан келиб чиққан ҳолда “Пенсия” дастурига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025