Ўзбекистон | 07:30 / 03.02.2022
4292
1 дақиқада ўқилади

Қўнғирот - Наманган - Андижон - Қўнғирот йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилади

Фото: Kun.uz

Қўнғирот - Наманган - Андижон - Қўнғирот йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзбекистон темирйўллари” томонидан йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, 2022 йил 5 февралдан бошлаб Қўнғирот - Андижон - Қўнғирот йўналишида ҳаракатланаётган 654/653-сонли йўловчи поездлар Қўнғирот - Наманган - Андижон - Қўнғирот йўналишида қатнов амалга оширишни бошлайди.

Ушбу поездлар ҳаракат давомида Хўжайли, Нукус темирйўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид