Ўзбекистон | 15:14 / 06.02.2022
23471
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 3 нафар йигит 20 ёшли қизни олиб қочди

Фото: ИИВ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқда Беруний туманида қиз болани зўрлик билан олиб қочаётганлар тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 4 феврал куни Беруний туманида содир бўлган. Туманда яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро A.X. ўзининг 2 нафар танишлари билан биргаликда 2002 йилда туғилган (қиз бола) B.O.нинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун зўрлик ишлатиб, олиб қочган.

Олиб қочилган 20 ёшли қиз 4 феврал куни соат 21:00 ларда Беруний тумани ИИБ бошлиғи номига юқоридаги ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.

Мавзуга оид