Юнусобод прокурори Тошкент шаҳар прокурорига ўринбосар бўлди
Ҳабибулла Мирсоатов Бош прокурорнинг буйруғига асосан, Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаган Ҳабибулла Мирсоатов Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бош прокурорнинг тегишли буйруғи 2022 йилнинг 26 январь куни чиққан. Бироқ на Бош прокуратура ва на Тошкент шаҳар прокуратурасининг расмий манбаларида шу пайтгача ушбу тайинлов ҳақида хабар берилмаганди.
Очиқ манбаларда Ҳабибулла Мирсоатовнинг Юнусобод тумани прокурори лавозимига қачон тайинлангани ҳақида маълумотлар учрамади. Туман ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифасида 2018 йилнинг 2 март куни эълон қилинган хабарда у туман прокурори сифатида кўрсатилган.
2017 йилнинг 25 март куни Юнусобод туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишган президент Шавкат Мирзиёев туман раҳбарияти фаолиятини кескин танқид қилган, ушбу танқид ортидан туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда ДСИ раҳбари ишдан олинганди.
Ҳабибулла Мирсоатов тайинланган лавозимда 2019 йилдан буён Баҳодир Абдувалиев ишлаб келаётганди. У 24 январь куни Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев 2 феврал кунги видеоселектор йиғилишида туманнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов куз мавсумида дарахт экиш режасини бор-йўғи 43 фоизга бажаргани учун ишдан олингани, бу истеъфо қолганларга ўрнак бўлиши кераклигини айтганди.
Мирсоатов Ҳабибулла Қудратуллаевич 2016 йилдан буён Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига раҳбарлик қилиб келаётган Қудратилла Рафиқовнинг ўғли ҳисобланади.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Мирсоатовнинг бўшаб қолган курсисини Азимов Олимжон Абдуллаевич эгаллаган. У бунгача Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
20:56 / 20.10.2024