Ўзбекистон | 09:59 / 08.02.2022
1522
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ағдарилган автомашина йўловчиси вафот этди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетган машина ичидаги йўловчи шифохонада вафот этган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 4 февраль куни соат 05:00 ларда, Тўрақўрғон тумани «Шохидон» МФЙ ҳудудида, ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиши натижасида Nexia-3 йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган.

Натижада, автомашина салонида бўлган ҳайдовчининг ўғли олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи бош мия очиқ шикасти, бош мия тўқималари эзилиши, мияга қон қуйилиши, чап елка суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 февраль куни ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Намангандаги ЙТҲда 16 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид