Ўзбекистон | 09:47 / 10.02.2022
14480
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда бир тадбиркор бошқасини отиб ўлдирди

Икки тадбиркор ўртасида ер масаласида жанжал келиб чиққан.

ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Пахтакор тумани Тошкент маҳалласида яшовчи 1960 йилда туғилган хусусий корхона раҳбари туман судининг қарорига асосан ерни олиш мақсадида Фориш тумани МИБ ходимлари билан Арнасой тумани Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи 54 ёшли тадбиркорнинг ерига борган вақтда ўртада жанжал келиб чиққан.

Шундан сўнг арнасойлик тадбиркор ўзига тегишли ов милтиғи билан ерни олиш учун келган корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қафасига бир марта отиб тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганда вафот этган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид