Жаҳон | 19:00 / 11.02.2022
14813
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон собиқ президенти Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди

У товламачиликда гумон қилинмоқда.

Фото: РИА Новости

Қирғизистон собиқ президенти Сооронбай Жээнбековнинг қудаси, парламент собиқ депутати Алиярбек Абжалиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Хабарда айтилишича, собиқ депутат товламачиликда гумонланиб қўлга олинган.

Мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ депутат ҳибсга олинганини тасдиқлаган, аммо унинг исм-шарифини маълум қилмаган.

"Миллий хавфсизлик қўмитасига парламент собиқ депутати, фуқаро А.А.нинг товламачилик ҳаракатлари натижасида 2 миллион доллар зарар кўрган тадбиркор мурожаат қилди. А.А. қўлга олинган, унга нисбатан тегишли айблов эълон қилинган", - дейилади қўмита хабарида.

Мавзуга оид