Ўзбекистон | 22:09 / 14.02.2022
11060
1 дақиқада ўқилади
Чилонзорда дам олиш куни ходимларини ҳашар қилишга мажбурлаган раҳбар жавобгарликка тортилди
Чилонзор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари дам олиш кунига қарамасдан мажбурий ишга чақиртирилиб, ҳашар қилдирилган. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган. Ўрганиш жараёнида марказ ходимлари дам олиш куни ишга жалб этилгани, бироқ уларга икки ҳисса маош тўланиши ёки отгул берилиши тўғрисида ҳеч қандай буйруқ расмийлаштирилмаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда Меҳнат кодексининг 157-моддаси талаблари бузилган, шу сабабли марказ директори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
21:34 / 31.08.2024
Япония ўзининг меҳнаткаш халқини ҳафтасига тўрт кунлик иш режимига ўтказмоқчи
08:23 / 20.08.2024
Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
08:10 / 03.07.2024
Тошкент кўчаларида катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
19:35 / 29.06.2024