Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Қора денгиз устидан учмасликни сўради — Россия машғулотлари туфайли
Украина ҳукумати авиакомпаниялардан 14 февралдан 19 февралга қадар Қора денгиз устидан парвозлар амалга оширмасликни сўраган. Бу ҳақда фуқаролик авиацияси регулятори «Украэрорух» хабар қилган.
Агентлик бу тавсия Қора денгиз ва Азов денгизи ҳудудида парвозларни бутунлай тўсишни англатмаслигини таъкидлаган. Шунингдек Украина ҳудуди устидаги ҳаво кенглиги ҳам режалаштирилган парвозлар учун очиқлигича қолади.
Бу тавсия Россия 14-19 февраль кунлари минтақада ҳарбий машғулотлар ўтказилиши туфайли Қора денгиз устидаги ҳаво кенглиги вақтинча хавфли ҳудудга айланишини эълон қилиши ортидан берилмоқда.
- Ғарб мамлакатлари 2021 йил кузидан буён Россия Украина чегарасида қўшин тўплаётгани ва бу қўшни мамлакат ҳудудига бостириб киришга тайёрланиш бўлиши мумкинлигидан огоҳлантириб келмоқда. 11 февраль куни АҚШ томони Россиянинг Украинага ҳужуми «исталган лаҳза»да бошланиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Бу воқеалар ортидан халқаро суғурта компаниялари Украина ҳаво кенглигидаги фуқаролик самолётлари учун суғурталар тўлашдан воз кечмоқчилиги маълум бўлди. Украина инфратузилмалар вазирлиги мамлакат ҳаво кенгликларини ёпиш режалаштирилмаётганини маълум қилган.
Россия Украина атрофида қуруқлик ва сувда йирик манёврлар бошламоқда
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025