Ўзбекистон | 10:32 / 19.02.2022
54769
1 дақиқада ўқилади

Навоийда бобо ва набира эскалатордан қулаб тушди

Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида набирасини айлантиргани олиб борган бобо эҳтиётсизлик қилиб, эскалаторнинг юқори қисмидан набираси билан бирга қулаб тушди. Бобо воқеа жойида вафот этган.

Видеодан кадр

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, воқеа 18 февраль куни соат 20:30ларда содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ш.Т. 3 ёшли набираси билан Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасига борган. Набирасини кўтариб олган бобо 5- ва 4-қават оралиғидаги эскалаторда мувозанатни йўқотиб, 1-қаватга тушиб кетган ҳамда воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган набира эса шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид