Жаҳон | 08:03 / 24.02.2022
59253
2 дақиқада ўқилади

Путин Донбассда ҳарбий операция бошланганини эълон қилди

Владимир Путин россияликларга фавқулодда мурожаат билан чиқиш қилмоқда. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Фото: Regnum

Қайд этилишича, Владимир Путин Украинани демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказилишини эълон қилди

«Мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим», деди у.

Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Россия СССР парчаланганидан кейин янги ташкил топган барча давлатларга ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда.

“Биз СССР парчаланганидан кейин янги ташкил топган барча давлатларга ҳурмат билан муносабатда бўлмоқдамиз. Қозоғистонга кўрсатаётган ёрдамимиз бунга мисолдир. 

Россия Украина ҳудудидан келаётган доимий таҳдид билан яшай олмайди. Сиз ва мен халқимизни ҳимоя қилиш учун бирорта ҳам имкониятга эга эмасмиз, бугунги кунда фойдаланаётганимиздан ташқари.

Донбасс халқ республикалари ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилишди. Бизнинг режаларимиз Украинани босиб олишни ўз ичига олмайди”, деди Путин.

Шу билан бирга, у Украинадаги вазиятга ташқаридан аралашув бўлса, Россия дарҳол жавоб қайтаришини маълум қилди. 

Аввалроқ, ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари раҳбарлари Россия президенти Владимир Путинга Украина томонидан “тажовуз”ни қайтаришда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилганди

Кремль матбуот хизмати тақдим этган мурожаатлар сурати эълон қилинди. Ҳужжатларда 22 февраль санаси кўрсатилган. Уларда айтилишича, “Украинадан ҳарбий тажовуз кучаймоқда” ва “Киев оғриқли алоқа чизиғида ўз ҳарбий иштирокини оширишда давом этмоқда”, гўёки ДХР ва ЛХР инфратузилмасини вайрон қилмоқда ҳамда тинч аҳолини ўлдирмоқда.

Республикалар раҳбарлари Россия билан дўстлик ва ўзаро ёрдам шартномаларини тилга олиб, Путиндан ёрдам сўраган.

Мавзуга оид