Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада армияга ёрдам бермоқчи бўлганларга қурол берилади
Украинада мамлакат армиясига ёрдам бермоқчи бўлган ва қурол ишлатишни биладиган одамларга қурол берилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Алексей Резников ўзининг Facebook'даги саҳифасида эълон қилди.
«Ҳурматли ватандошлар! Душман ҳужум қилмоқда, лекин армиямиз кучли. Украина ёппасига ҳимояланиш режимига ўтди.
Кимки қўлида қурол ушлашни билса, ҳозироқ Украина Қуролли кучлари қошидаги Ҳудудий мудофаа кучлари сафига қўшилиши мумкин. Қурол олиш учун Ҳудудий мудофаа кучлари бригадаларига мурожаат қилинг. Ўзингиз билан фақат паспорт олиб борсангиз кифоя. Рус босқинчиларига ўлим! Яшасин Украина!», деб ёзди Украина мудофаа вазири Алексей Резников.
24 феврал тонгда Россия президенти Владимир Путин Донбассда ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ҳозиргача Украинанинг кўплаб шаҳарларида, хусусан, пойтахт Киевда портлашлар кузатилган. Тинч аҳоли ва ҳарбийлар орасида қурбонлар бор.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025