Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
«Толибон» ҳаракати Россиянинг Украинага бостириб киришига муносабат билдириб, томонларни мулоқот ва тинч йўл билан можарони ҳал қилишга чақирди. Баёнотда бирор марта Россия сўзи ишлатилмаган, Украина сўзини фақат сарлавҳада учратиш мумкин.

«Афғонистон ислом амирлиги Украинадаги воқеаларни диққат билан кузатяпти ва тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Ислом амирлиги томонларни зўравонликни кучайтириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақиради.
Афғонистон ислом амирлиги ўзи амал қиладиган нейтраллик сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ҳар икки томонни можарони мулоқот ва тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради. Томонлардан Украинадаги афғон муҳожирлари ва талабаларининг ҳаётини сақлашни сўраймиз», дейилган «Толибон» ҳаракати баёнотида.
Ҳаракатнинг Афғонистон ислом амирлиги номидан берган баёноти «Толибон» расмий вакили Абдул Қаҳҳор Балхийнинг Twitter'даги саҳифасида эълон қилинди.
Айни дамда Украинада қанча афғонистонлик борлиги маълум эмас, аммо онлайн платформаларда Украина олийгоҳларида афғон талабалари учун 149 та грант борлигини кўриш мумкин.
Маълумот учун, кўплаб давлатларда, хусусан Россияда террорчи ташкилот деб тан олинган «Толибон» 2021 йил август ойида америкалик ҳарбийлар мамлакатни тарк этгач, қисқа муддат ичида Афғонистонни эгаллаганди. Муваққат ҳукумат тузган ҳаракат мамлакат номини Афғонистон ислом амирлиги деб ўзгартирди.
Россия 24 ферал куни Украинага бостириб кирди. Айни дамда пойтахт Киевни эгаллаб олиш учун ҳаракатлар давом этмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг асосий мақсади ўзини ўлдириш эканини айтди. Олдинроқ россиялик ва ўзбекистонлик зиёлилар Украинага қарши урушни тўхтатишни сўраб чиққанди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025