Ўзбекистон | 17:23 / 26.02.2022
19558
2 дақиқада ўқилади

Прокурор Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ташкилий масала кўрилди.

Сессияда шу пайтгача Риштон тумани прокурори бўлиб ишлаб келган Турдалиев Шамсиддин Асқаралиевич Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шамсиддин Турдалиев 1979 йилда Бағдод туманида туғилган, Ўзбекистон Миллий университетининг ҳуқуқшунослик йўналишини тамомлаган. Ҳозирда Адлия катта маслаҳатчиси унвонига эга.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Фарғона шаҳар прокуратурасида бошлаган. 2006-2011, 2016-2017 йиллар оралиғида Фарғона вилоят прокуратурасида катта терговчи, бўлим бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган. 2011-2016 йилларда Бешариқ тумани прокурори, 2017-2018 йилларда Данғара тумани прокурори, 2018 йилда Қўқон шаҳар прокурори бўлган.

2018-2019 йилларда Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2019-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 2 февралдан бугунги тайинловга қадар Риштон тумани прокурори бўлиб ишлаб келган.

Олтиариқ тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Холмирза Ниёзов жорий йил 7 февралда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид