Ўзбекистон | 07:39 / 26.02.2022
5209
1 дақиқада ўқилади

Сув таъминоти бўлими 4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Жиззах вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Фото: Kun.uz

Хусусан, “Jizzax suv ta’minoti” МЧЖга қарашли “Qo‘ytosh” туманлараро сув таъминоти бўлимининг ойлик ҳисоботларида истеъмол қилинган электр энергияси яшириб келингани аниқланган

Мазкур ҳолат юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан 9 079 988 кВт соат ёки 4 миллиард 79 миллион сўм миқдорида электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 45 мингдан ортиқ хонадоннинг ўртача 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ушбу қоидабузарлик бўйича қонуний чора кўрилиши учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди, дейилади “Ўзэнергоинспекция” хабарида.

Мавзуга оид