Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров санкциялар боис БМТ йиғилишига бора олмаслиги маълум қилинди
ЕИ Россияга қарши авиацион санкциялар киритгани сабабли Лавровдан қатор ҳужжатларни расмийлаштириш талаб қилинган. Россия томони бу талабни бажаришдан бош тортган.
Фото: РИА Новости
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишига бора олмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилди.
ЕИ Россияга қарши авиацион санкциялар киритгани сабабли Россия вазиридан қатор ҳужжатлар расмийлаштириш талаб қилинган. Россия томони бу талабни бажаришдан бош тортган.
"Бундай инқирозли вақтда аъзо мамлакатларнинг фаолиятини таъминлаш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва тадбир ўтказаётган мамлакатнинг мажбурияти ҳисобланади", - деди Захарова.
Аввалроқ Россия самолётларига Европа Иттифоқи ҳаво кенгликлари ёпилганди.
Бундан ташқари, Россия президенти Владимир Путин ҳамда ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қарши персонал санкциялар эълон қилинган.
Мавзуга оид
14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди
23:03 / 23.05.2025
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
10:48 / 22.05.2025