Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистоннинг энг йирик банки Россия компаниялари билан ҳамкорликни тўхтатди
Транзакцияда иштирок этаётган томонлардан бири санкцияларга тушган Россия компанияси ёки банки бўлса, қайси валютада бўлишидан қатъи назар, пул ўтказиш тақиқланади.
Фото: AP
Ҳиндистоннинг энг йирик State Bank of India (SBI) банки Россиянинг Ғарб санкцияларига тушган компаниялари билан ҳамкорликни тўхтатди, деб хабар берди Reuters.
Қайд этилишича, транзакцияда иштирок этаётган томонлардан бири санкцияларга тушган Россия компанияси ёки банки бўлса, қайси валютада бўлишидан қатъи назар, пул ўтказиш тақиқланади.
Хабарда айтилишича, банк алоҳида мамлакатлар томонидан киритилган қонун ва чекловларни бузишни истамайди. Шунингдек, SBI ўз ҳамкорларини контрагентларни синчковлик билан текширишга чақирган.
Феврал охирида Евроиттифоқ, АҚШ ва бошқа айрим давлатлар Россия банклари ва компанияларига нисбатан санкциялар жорий этганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025