Ўтган асрда Ўзбекистонда кўплаб зиёли ва олима аёллар етишиб чиқиб, халқ хўжалигининг деярли барча соҳаларида фаолият юрита бошладилар. Бироқ хотин-қизларнинг мутлақ кўпчилиги қишлоқ хўжалигида – пахта териш, пилла етиштириш, трактор ҳайдаш билан банд эди; кези келганда фронт ортида ҳам меҳнат қилишди. Kun.uz Ўзархив агентлиги билан ҳамкорликда ўзбек аёллари тасвирланган советлар даври фотосуратлари жамланмасини тақдим этади.
Аёллар таълим курслари. Бухоро. 1928 йил / Фото: ЎзАрхив
Ерга ишлов бериш. Тахта Орол. 1930/1931 йил / Фото: ЎзАрхив
Тошкент чарм заводи химиги Малика Булатова завод лабораториясида таҳлил ўтказиш жараёнида. Тошкент шаҳри. 1937 йил / Фото: ЎзАрхив
Саводхонлик мактаби. Қорақалпоғистон. 1938 йил / Фото: ЎзАрхив
Қуйи Чирчиқ районидаги энг яхши Х-коллектор қурилиш ишчилари ўз ишидаги яхши кўрсаткичлари учун мукофотлар билан тақдирланган. Тошкент вилояти. 1939 йил / Фото: ЎзАрхив
Қуйи Чирчиқда Х-коллектор қурилиш майдончасида тупроқ ишлари. 1939 йил / Фото: ЎзАрхив
Қибрайдаги Салар ГЭСи қурилиши ишчилари: З.Каламова, И.Азимова, О.Володина, С.Гилясова. Тошкент вилояти. 1943 йил / Фото: ЎзАрхив
Андижон вилояти Избоскан тумани Будёний номли колхоз ишчилари. Андижон вилояти. 1945 йил / Фото: ЎзАрхив
Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги Дмитров номли колхоз звено бошлиғи Зулфия Юнусова навбатдаги пахта суғориш ишларини олиб бормоқда. 1946 йил / Фото: ЎзАрхив
Иса Одилова – Тошкентдаги 1-сонли аёллар ўрта таълим мактаби биринчи синф ўқитувчиси бошланғич синф ўқувчиларига дарс бериш жараёнида. 1947 йил / Фото: ЎзАрхив
Маликахон Ҳамдамова – Фарғона вилояти Каганович районидаги Калинин номли колхоз пахта теримчиси, иш устида. Фарғона вилояти. 1950 йил / Фото: ЎзАрхив
Фотима Турахўжаева – Тошкент таксамотор парки ҳайдовчиси ЭФ-09-41 рақамли автомашинаси олдида. Тошкент шаҳри. 1953 йил / Фото: ЎзАрхив
Л.Кдиралиева – олтинчи синф ўқувчиси, “Қирқ қиз” халқ ансамблининг энг ёш иштирокчиси. Қорақалпоғистон. 1970 йил / Фото: ЎзАрхив
Ўзбекистон Гостелерадиоси болалар хори яккахон ижрочилари, опа-сингил Алимжоновалар. Тошкент шаҳри 24-мактаб 2-синф. 1982 йил / Фото: ЎзАрхив
“Ўзбекистон” киностудиясида суратга олинган “Уйғониш” фильми қаҳрамонини ижро этган “ВГИК” 4-курс талабаси Д.Эгамбердиева. Тошкент шаҳри. 1982 йил / Фото: ЎзАрхив
“Ўзбекистон” колхозидаги сайёр кутубхона мудираси – К.Йўлдошева. Фарғона вилояти. 1983 йил / Фото: ЎзАрхив
Бахри Акрамова (Шомаҳмудова) – Улуғ Ватан уруши йиллари 15 нафар етим болаларни ўз тарбиясига олган қаҳрамон аёл. Тошкент шаҳри. 1986 йил / Фото: ЎзАрхив
Қарши тумани Кожар қишлоғида истиқомат қилувчи 100 ёшли Зумрад момо Жумаева невара ва аваралари даврасида. Қашқадарё вилояти. 1990 йил / Фото: ЎзАрхив
Навбаҳор туманидаги Навбаҳор қишлоқ хўжалиги корхонаси теримчи қизлари пахта далаларида. Навоий вилояти. 1999 йил / Фото: ЎзАрхив
Бугунги кунда аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши учун турли кўринишдаги рағбатлантиришлар берилмоқда. Бироқ ҳали ҳам жамиятда ишсиз, уй-жойсиз аёллар, оила аъзолари томонидан зўравонликларга учраётган , боласининг алимент пулини ололмаётган оналар , қишлоқларда газсиз овқат пишириб қишни ўтказаётган аёллар талайгина.
Наманган вилояти Нанай қишлоғи. Ариқдан сув олишга кетаётган аёллар / Фото: KUN.UZ
Велосипедда манзилига кетаётган аёллар. Андижон вилояти Балиқчи тумани / Фото: KUN.UZ
Навоий вилояти, Хатирчи тумани Лангар қишлоғи. 80 ёшли Орзигул момо / Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли пахтакор (марҳум) Сиёсатхон Абдуллаева (чапда)
Қизлар баҳор сайлида
2022 йилги Халқаро хотин-қизлар куни тантаналаридаги фаол аёллар. Тошкент / Фото: Президент матбуот хизмати
Зилола Ғайбуллаева тайёрлади.