Жаҳон | 15:47 / 10.03.2022
18395
1 дақиқада ўқилади

Россиялик инвесторларнинг юанга қизиқиши ошди

Илгари Москва биржасида бир кунда юан билан боғлиқ бир нечта келишув амалга оширилган бўлса, 9 март куни қарийб 53 мингта келишув тузилган.

Фото: China Daily via REUTERS

Россияга нисбатан киритилган санкциялар ва мамлакат марказий банкининг жавоб чоралари россиялик инвесторларнинг юан билан савдо қилишга қизиқишини оширди, деб хабар берди «Коммерсантъ».

Москва биржасининг 9 март кунги савдо якунларига кўра, юан курси 21,4 рублни ташкил этди – бу бир кун аввалги савдоларга нисбатан 7 фоизга ортиқ.

Асосий валюталар (доллар ва евро) айланмасида юаннинг улуши 7,5 фоизга ўсиб, февралдагидан ўнлаб марта юқори бўлди.

Қайд этилишича, илгари биржада бир кунда юан билан боғлиқ бир нечта келишув амалга оширилган бўлса, 9 март куни қарийб 53 мингта келишув тузилган.

«Откритие Инвестиции» глобал тадқиқотлар бўлими раҳбари Михаил Шулгиннинг сўзларига кўра, россияликларнинг доллар ва евро билан эркин ишлаш имконияти чеклангани сабабли юанга қизиқиш ўсмоқда.

Бундан ташқари, Россия банклари юанда ҳисобрақамлар очиш ва UnionPay карталарини бериш имкониятини ўрганмоқда.

Мавзуга оид