Жаҳон | 10:33 / 11.03.2022
14144
1 дақиқада ўқилади

Air Astana Россияга барча парвозларини бекор қилади

Бунга сабаб сифатида Россия ҳудудида тижорат парвозларини суғурталаш тўхтатилгани келтирилган.

Фото: Business travel

Air Astana авиакомпанияси Россия ҳудудидаги барча тижорат рейсларини тўхтатди.

«Авиакомпания парвозларни тезроқ тиклаш масаласида Қозоғистон ҳукумати билан биргаликда иш олиб боради. Бекор қилинган рейслар йўловчиларидан тўловларни қайтариб олиш учун харид жойига мурожаат қилишларини сўраймиз. Пулларни қайтариш тўлиқ ҳажмда амалга оширилади», — дейилади компания баёнотида.

Шунингдек, Туркиянинг Pegasus авиакомпанияси ҳам Украина атрофидаги вазият сабабли Россияга қарши жорий қилинган санкциялар фонида 13–27 март кунлари Россияга парвозларни амалга оширмайди.

Аввалроқ, 6 мартдан бошлаб «Озарбойжон ҳаво йўллари» ва Buta Airways Россиянинг барча шаҳарларига парвозларни вақтинчалик тўхтатганди

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид