Ангренда сой ўзанида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ФВБ ходимлари сой ўзанида қолиб кетган фуқарони қутқарди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-диспетчерлик хизматига 11 март куни соат 15:20 да шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорабоғсой сойида фуқаро С.Ж. кучли ёғингарчилик натижасида сой ўзанида қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони сой ўзанидан олиб чиққан. Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.
Мавзуга оид

20:19 / 14.05.2025
Ангренда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

20:12 / 05.03.2025
Ангрендаги кўмир конида «БелАЗ» ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

22:40 / 07.10.2024