Йўлнинг бир қисми ўпирилиши оқибатида Тахтақорача довони вақтинча ёпилди
Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга довондан ўтувчи автомобил йўлида кучли ёмғир оқибатида қисман ўпирилиш юзага келгани сабаб бўлган.
Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтган Тахтақорача довони 13 март куни соат 16:00 дан автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бунга йўлнинг 1138—1141-километрларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобиль йўлида қисман ўпирилиш юзага келгани сабаб бўлган.
Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, 13 март куни Қашқадарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида кўплаб сой ва сел ўзанларига сел келди.
Мавзуга оид
15:40 / 06.11.2024
Октябр ойи метеорологик кузатувнинг барча йиллари учун энг ёмғирли бўлди
19:31 / 31.10.2024
Ўзбекистонда ноябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
15:26 / 25.10.2024
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда
17:02 / 04.10.2024