Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат солиқ қўмитаси ўз олдига қўйилган вазифаларни сўзсиз бажаради — Қудбиев
Бугун, 16 март куни президент Шавкат Мирзиёев солиқ тизимидаги ислоҳотлар, янги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш учун Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюрди.
Тадбир олдидан ДСҚ раиси Шерзод Қудбиев ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди. Kun.uz мухбирининг “Сўнгги воқеалар фонида солиқ прогнозларига ўзгаришлар киритиляптими?” деган саволига у шундай жавоб берди:
“Солиқ қўмитасига йиллик прогнозлар тасдиқлаб берилган, барча параметрлар белгиланган. Соҳамиз ўз олдига қўйилган вазифанинг сўзсиз бажарилишини таъминлайди.
Бугун кенг эътибор қилаётганимиз – рақамлаштириш кўплаб соҳаларда шаффофликни таъминлаяпти. Жумладан солиққа тортишни ҳам. Бу орқали инсон омили минимал даражага тушириляпти. Кўпчилик тушунмай танқид қилади, лекин солиқ соҳасида бирор кўрсаткич ортга кетгани йўқ. Аксинча, тадбиркорлик субъектлари сони ҳам, солиқ тушумлари ҳам мунтазам ортиб боряпти. Чунки биз тенг рақобат муҳитини яратишга ҳаракат қиляпмиз.
Рақамлаштириш орқали биз тадбиркорлик субъектларининг нафақат солиқ ҳисоботларини, балки электр энергияси, газ, ижарага олган майдони харажатлари каби томонларини ҳам таққослаш имконига эга бўляпмиз.
Дейлик, қайсидир субъект 1 млрд маблағ айлантирса-ю, амалда бирор ишчи ишлатмаса. Ёки катта миқдорда электр энергияси истеъмол қилиб, ҳисоб рақамида маблағ айланмаса, шубҳали эмасми.
Яна бир жиҳат – тадбиркорлик фаолияти билан шуғаллана туриб, аниқ бир нотурар бинода фаолият юритмаслик кўп учрайди. Бу қонун бўйича мумкин эмас ва бу қонунни биз жорий қилмаганмиз. Мана шу жиҳатларни шаффофлаштириш орқали биргина ижара бўйича солиқ тушумлари 40 фоизга ортгани кузатилди. Бу нимани англатади – соядаги иқтисод юзага чиқаётганини билдиради”, – деди қўмита раиси.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024