Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
Давлат раҳбари Озарбойжон президенти Илҳом Алиевга ва Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик йўллади.

Фото: Tengrinews.kz
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевга ва Россия президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида «Озарбойжон ҳаво йўллари»нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари жароҳат олганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.
25 декабр куни «Озарбойжон ҳаво йўллари»нинг Бокудан Грозний томон учган йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширишга уриниб, ҳалокатга учради.
Самолёт бортида 64 йўловчи ва экипажнинг 5 нафар аъзоси бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 32 киши ҳалокатдан омон қолган, уларнинг камида тўққиз нафари оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. Самолёт бортидагиларнинг 37 нафари Озарбойжон, 16 нафари Россия, олти нафари Қозоғистон, уч нафари Қирғизистон фуқаролари бўлган.
Қозоғистон ҳукумати авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузди. Ҳаво кемасидан фойдаланиш пайтида хавфсизлик қоидалари бузилиши моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид

19:10 / 11.04.2025
Трампнинг махсус вакили Путин билан учрашиб, Россия—Украина урушини муҳокама қилади

11:13 / 11.04.2025
Буюк Британия Путин устидан трибунални қўллаб-қувватлади

05:20 / 11.04.2025
Путин президент экан ҳарбий жиноятлар учун сиртдан суд қилинмайди — Euronews

09:25 / 02.04.2025