Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада «велосипед – дўкон» йўлга қўйилди
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Сардор Мадғозиев бир неча йиллардан буён китоб савдоси билан шуғулланиб келади. Унинг жойларда бир нечта китоб дўконлари тармоғи фаолият кўрсатади. Ёш тадбиркор маҳаллий усталар ёрдамида сайёр китоб дўконни велосипедга мослаштириб, аҳолини инновацион усулда китоб билан таъминлашни йўлга қўйди.
Тадбиркор анчадан буён кўчма китоб дўкони ташкил этиш ҳақида ўйлаб юрарди. Бу мақсадда интернет орқали ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганди ва янги лойиҳани ишлаб чиқди. Маҳаллий усталар ёрдамида сайёр китоб дўкони велосипедга мослаштирилди.
Унинг айтишича, барча харажатлари билан ихчам, ҳар томонлама қулай бўлган дўкон ўн миллион сўмга тушган. Айни кунларда велосипедда ҳаракатланаётган сайёр китоб тармоғи Фарғона шаҳрининг аҳоли гавжум жойларида юриб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Ёш тадбиркор аҳоли орасида қизиқиш орта бошлагани боис «велосипед – дўкон»лар сонини кўпайтирмоқчи.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025