Жаҳон | 21:22 / 16.03.2022
20804
1 дақиқада ўқилади

Японияда кучли зилзила содир бўлди

Зилзила Япониянинг шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудларида сезилган.

Фото: AP

Япониянинг Фукусима префектураси атрофида магнитудаси 7,3 баллга тенг зилзила қайд этилди. Зилзила ўчоғи 63,1 километр чуқурликда жойлашган.

Ер силкиниши Япониянинг шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудларида сезилган.

Фото: JMA

Мамлакатда цунами хавфи эълон қилинган. 

Ҳозирча қурбонлар ва вайронгарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Японияда 2011 йил 11 март куни магнитудаси 9,1 баллга тенг зилзила содир бўлганди. Ўшанда зилзила ва у келтириб чиқарган цунами оқибатида 15,8 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, юз минглаб уйлар вайрон бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид