Сурхондарёдаги Мирзо Улуғбек даврига оид хазина чиққан жойдан от ҳайкалчаси топилди
Аввалроқ Kun.uz’да Сурхондарёда Мирзо Улуғбек даврига оид хазина топилгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича хазина топилган жойдан яна бир қадимий буюм топилган.
Маълум қилинишича, Сариосиё туманидаги Тўпаланг дарёси ўнг қирғоғидан бронзадан қуйма услубда ясалган от ҳайкалчаси топилган.
Сурхондарё вилояти туризм ва маданий мерос бошқармаси масъул котиби Бекзод Ўрақовнинг айтишича от ҳайкалчаси аввалроқ айнан Мирзо Улуғбек даврига оид хазина чиққан жойдан топилган.
Термиз археология музейига топширилган от ҳайкалчаси мутахассислар томонидан чуқур ўрганилиб, дастлабки хулоса берилган.
Мутахассисларнинг аниқлашича, 91,57 грамм оғирликка эга бўлган бронзадан ясалган от ҳайкалчаси Тўпаланг дарёси ичида Мирзо Улуғбек даврига оид хазина билан бир жойдан топилгани учун у ҳам XV асрга оид деб расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, келгусида бу ерда олиб бориладиган тадқиқот ишлари мазкур топилма санасини янада ойдинлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сариосиё туманидаги Тўпаланг дарёси ўнг қирғоғидан Мирзо Улуғбек даврига оид мингдан ошиқ мис тангалардан иборат хазина топилган. Сўнг ўша жой муҳофазага олиниб, қидирув ишлари давом эттирилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024