Жамият | 22:55 / 20.03.2022
1079
1 дақиқада ўқилади

Наманганда гувоҳномасиз бошқарилган Nexia бетон тўсиққа чиқиб кетиб, ағдарилди

Наманган шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро бошқарувидаги Nexia бетон тўсиққа чиқиб кетиши натижасида ағдарилди. Автомашина салонида бўлган йўловчи ўнг юз юмшоқ тўқимаси лат ейиши ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 19 март куни соат 01:30 ларда, Наманган шаҳар Ғирвонсой кўчасида 1998 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро бошқарувидаги Nexia русумли автоуловни тегишли хужжатларсиз Давлатобод – Тошбулоқ йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа чиқиб кетиши натижасида ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида автомашина салонида бўлган йўловчи ўнг юз юмшоқ тўқимаси лат ейиши ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида Nexia автомашинаси Isuzu автобуси билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид