Жаҳон | 13:18 / 20.03.2022
6949
1 дақиқада ўқилади

Украинада уруш бошидан буён 115 бола ҳалок бўлди

Фото: Болалар хотирасига Львовдаги майдонда ўрнатилган коляскалар

Россия Украинага бостириб кирганидан буён ҳарбий ҳаракатлар оқибатида украиналик болалардан 115 нафари ҳалок бўлган ва яна 140 бола яраланган. Бу ҳақда Украина бош прокурори офиси хабар берди.

БМТ маълумотига кўра, Украинадаги урушда тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони камида 847 нафарни ташкил этмоқда, яраланганлар сони 1399 нафар. Ташкилот ҳақиқий рақамлар бундан анча кўп бўлиши мумкинлигини истисно этмаган.

Харьков области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олега Синегубованинг хабар қилишича, 20 март кунига ўтар кечаси Харьковда саноат зонасига қилинган ҳужум оқибатида бир эркак ва тўққиз ёшли бола ҳалок бўлган. Маҳаллий полиция бошлиғи ўринбосари Вячеслав Марков тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлганини хабар қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид