Ўзбекистон | 07:21 / 22.03.2022
11512
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Хитойда йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудидаги Учжоу шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик йўллади”, дейилади хабарда.

21 март куни Хитойнинг China Eastern авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида 132 йўловчи бўлган.

Хитой Марказий телевидениесига асосланиб берилган хабарга кўра, воқеа Гуанси-Чжуан автоном районида юз берган.

Flightradar24 портали маълумотига кўра, самолёт Куньминдан маҳаллий вақт билан соат 13:15 да (Тошкент вақти билан 10:15 да) ҳавога кўтарилган. Тахминан 1 соатдан кейин самолётнинг тезлиги кескин пасайиб, баландликни йўқота бошлаган. Сўнгра радарлар экранидан йўқолган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид