Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Польшада Украина ҳукумати вакиллари билан учрашди
АҚШ президенти Жо Байденнинг Европага сафари давом этмоқда. АҚШ етакчиси бугун, 26 март куни Польшада Украина ҳукумати вакиллари билан учрашди.
Польша пойтахти Варшавада Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба, мудофаа вазири Алексей Резников, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда Пентагон раҳбари Ллойд Остин иштирокида учрашув ўтказилган.
«Президент Байден Украинада бўлаётган воқеалар ХХI аср тарихини ўзгартиришини айтди. Бу ўзгаришлар Украина фойдасига, демократик дунё фойдасига ҳал бўлиши учун биргаликда ҳаракат қиламиз», деди учрашувдан кейин Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.
Оқ уй расмий вакилининг хабар беришича, Байден бутун дунёни Украинани қўллаш, Россияни эса демократик принципларга қарши уруш очгани учун жавобгарликка тортишга чорлаб нутқ сўзлайди. АҚШ президенти уч кундан буён Европада бўлиб турибди. Байден «Катта еттилик» давлатлари йиғилишида ва НАТО мажлисида қатнашишга улгурди. Унинг Европага сафаридан асосий мақсад ҳам Ғарбнинг Украинани қўллаш учун ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат эди.
Байден Польшадаги украиналик қочоқлар лагерига ҳам боришни мақсад қилган. Олдинроқ Украина чегараси яқинидаги ҳарбий базага борган Байден АҚШ Украина билан бирга эканини кўрсатиш учун Польшага келганини айтганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025